Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳукм юритиш уларнинг мамлакатини дорул ҳарбдан дорул Исломга айлантиришига далолат қилади. Демак урушнинг давом этиши ёки тўхташи Ислом билан ҳукм юритишга боғлиқдир. Бу эса диёрнинг дорул Ислом ёки дорул куфр эканини белгилайдиган сифат Ислом билан ҳукм юритиш эканига далолат қилади. Унинг ҳукм, яъни салтанат бўлишининг маъноси ички ва ташқи омонлик (хавфсизлик) у билан, яъни Ислом салтанати билан бўлишидир. Акс ҳолда ўзининг ҳукм сифатида ажралиб туриш хусусиятини йўқотади. Шунга кўра Ислом билан ҳукм юритиш ва унинг ажралмас қисми бўлган омонлик диёрнинг дорул Ислом ёки дорул ҳарб эканини белгилайди. Бунга яна бир далил шуки халифа Ислом билан ҳукм юритмай куфр ҳукмлари билан ҳукм юритса мусулмонларнинг унга қарши то у Ислом билан ҳукм юритмагунча уруш қилишлари фарз бўлиб қолади. Шунингдек агар мусулмонлар Ислом ҳукмларини тарк қилишадиган бўлса имомнинг уларга қарши то улар Ислом ҳукмларига қайтмагунларича уруш қилиши фарз бўлиб қолади. Бу ҳам кимки Ислом билан ҳукм юритмайдиган бўлса, гарчи улар мусулмонлар бўлса ҳам, бунинг оқибатида уларга қарши уруш келиб чиқишини очиқ кўрсатиб турибди. У диёрнинг дорул ҳарб экани билинадиган аломатга далолат қилади. Дорул куфр ва дорул ҳарб битта маънодадир. Дорул куфр деганда дорун сўзи куфр сўзига изофа бўлди. Диёрнинг ўзи куфр билан сифатланмайди. Демак куфр бу диёрга юритиладиган ҳукмнинг сифати бўлади. Шунингдек дорул Ислом дейилса ҳам диёрнинг ўзи Ислом билан сифатланмайди, балки Ислом шу диёрга юритиладиган ҳукмнинг сифатидир. Илова тарзида шуни ҳам айтиш керакки, фатҳ қилинган бирон юртнинг аҳолиси кофирлигича қолишган бўлса, лекин бу юртга Ислом билан ҳукм юритилса у аниқ дорул Ислом бўлади.

 

316-бет

Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434